BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Эронда 40 кунлик мотам. Эрон, АҚШ ва Исроил ўзаро ҳужумларни давом эттиришмоқда. Қурбонлар ошмоқда. Видео
Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ-Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлдирилганидан сўнг мамлакатда 40 кунлик мотам маросимлари бошланган.
Марҳум Оятуллоҳ Хоманаий қандай раҳбар эди?
Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг қаттиққўл авторитар қарашлари ва сиёсати қарийб қирқ йил давомида Эрон ҳаётини шакллантириб келди.
Яқин Шарқда навбатдаги можаро: Эрон, АҚШ ва Исроил иштирокидаги уруш қандай бошланди?
АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Президент Доналд Трамп эса "кенг кўламли жанговар амалиётлар" бошланганини тасдиқлади. Унга кўра, Эроннинг "кўплаб раҳбарлари йўқ бўлган". Тасдиқланмаган хабарларда Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилгани айтилади. Эрон бу хабарларни рад қилмоқда.
Қачондир ота-онангиз билан алоқани узишингиз керакми?
Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги бегоналашув кутилганидан ҳам кўпроқ учрайди. Тадқиқотлар эса бундай оғир қарорга келиш жараёни ҳақида нималар дейишини мақолада билиб олинг.
Янгиликлар: Покистон Толибонни 'янчиш'га тайёрлигини билдирди, 'очиқ уруш' эълон қилди – кескинлик Марказий Осиё хавфсизлигига янги таҳдидми? Видео
Покистон Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон энг кўп тўқнашаётган минтақа давлатига айланди. Уч Марказий Осиё давлати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам Покистон каби Афғонистонга чегарадош. Сўнгги тафсилотлар.
Қирғизистонда имомларга $200 долларга яқин маош берила бошлайди
Сўз 4000 дан ортиқ имом ҳақида кетмоқда. Маълум бўлишича, бу масалага шахсан президентнинг ўзи ҳам эътибор қаратган.
Гўзаллик глобал иқтисодий кучга айланиши мумкин – Жанубий Корея буни эплади
Жанубий Корея қилган бу иши билан жаҳон гўзаллик бозорида йирик ўйинчига айланди.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Лондонда. Нега Британия тўсатдан Марказий Осиёга қизиқиб қолди? Видео
Бешта Марказий Осиё давлати Совет Иттифоқи 1991 йилда қулаши ортидан мустақил бўлган бўлса-да, Британияда бу ҳудуд Россиянинг "чорбоғи"дек қабул қилинган. Баъзи британ зиёлилари ҳануз унга 19-асрдан қолган “Катта ўйин” контекстида қарайди. Унда Британия ва Россия империялари ўртасидаги рақобат британларнинг русларга мағлубияти билан якун топган эди. Хўш, бу қараш энди ўзгаряптими?
Жинсини ўзгартирганлар исмини ўзгартирмасинми? Қирғизистонда ҳужжатлардаги исмни ўзгартиришга тақиқ қўйиш таклиф қилинмоқда
Қирғизистонда жинсни ўзгартириш билан боғлиқ қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда жинсини ўзгартирганларнинг паспортдаги маълумотларни алмаштиришга тақиқ қўйиш таклиф этилмоқда.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
Муҳаррир танлови
Антарктиданинг муз қоплами остида яширинган манзара ойдинлашди
Олимлар, ушбу харита Антарктидадаги улкан муз қоплами иқлим ўзгаришига қандай таъсир қилиши мумкинлигини яхшироқ тушунишга ва башорат қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади.
Рамазон: Нимани ейиш ва нимадан тийилиш керак? - Видео
Дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар Ислом тақвимидаги энг муқаддас ойлардан бири бўлган Рамазонни бошладилар. Саҳарлик – бу рўза кунига тайёргарлик кўришдир. Саҳарликда куннинг охирида иштаҳани камайтириш учун тўғри овқатланиш муҳимдир.
Рамазон. Савол ва жавоб: Тишни ювиш рўзани бузадими, рўзадор тупугини ютса нима бўлади?
Муқаддас Рамазон ойида худди шу каби саволлар сизни ҳам қизиқтираяптими? У ҳолда ҳофизи Қуръон, диний илмлар бўйича илғор Шобир Ҳасаннинг жавоблари билан танишинг.
Трампнинг Тинчлик Кенгаши аъзолари Ғазо учун 7 миллиард доллар ёрдам ваъда қилди
Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо учун миллиардлаб доллар ажратаётган бир пайтда, минтақадаги сиёсий вазият яна мураккаблашмоқда. Ҳамас қуролсизланадими ёки кучаймоқдами? Исроил ва АҚШнинг талаблари, БМТнинг роли ва қайта тиклаш режалари ҳозир ҳам катта баҳс марказида. Ўзбекистон ҳам ёрдам пакетига қўшилгани айтилмоқда. Бироқ шу билан бирга, икки фуқаролик муаммоси янги саволларни ўртага чиқарди: Ғазо можаросида ўзбекистонлик изларини ким қолдирмоқда?
Эндрю Маунтбаттен-Виндсор ҳибсга олинди, энди нима бўлади?
Эндрю Маунтбаттен‑Уиндзор давлат лавозимини суистеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда ҳозирча маълум бўлганлар.
Уйқумда бақириб юборардим: суриялик алавий аёллар ўғирланиши ва зўрланиш ҳақида сўзлаб бермоқда
BBC га собиқ президент Башар Асаднинг мазҳабдошларига қаратилган ҳужумлар ҳақида даҳшатли хабарлар келмоқда.
Ўзбекистон: АҚШ билан янги платформа, блогерларга жазо, Британиялик Лорд билан нималар гаплашилди?
Ўзбекистонда муҳим воқеалар кетма-кетликда юз бермоқда: блогерлар фаолиятида тартиб кучаймоқда, йирик халқаро инвеститсиялар учун янги эшиклар очилмоқда ва дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда.
Украина: Лукашенкога санкция, Швейцариядаги учрашув ва Россияга тушган украин дронлари
"Александр Лукашенко узоқ вақтдан бери ўз шахсий қудратини сақлаб қолиш эвазига Беларус суверенитетини сотди, русларга бу тажовуз учун глобал санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берди, Россиянинг урушини фаол равишда оқлади ва энди урушни кенгайтириш ва узайтиришда иштирокини оширмоқда", деди Зеленский.
Дунё тартиботи ўзгармоқдами - Ўзбекистон қаердан ўрин олади? Видео
Ўзбекистон иттифоқчилари томонидан яккаланаётган Америкага яқинлашиб нима ютиши мумкин? Буни империалистик иштаҳалари очилаётган Россия қандай қабул қилмоқда?
Ҳиллари Клинтон Трамп маъмуриятини Эпштейн ҳужжатларини бости-бости қилишда айблади
Ҳиллари ва Билл Клинтонни Эпштейн жиноятларининг қурбонлари ҳеч нимада айблашмаган. Клинтонлар ўша вақтда Эпштейннинг жинсий жиноятларидан бехабар бўлишганини айтишган. Клинтон хонимнинг айтишича, Клинтонлардан Трампдан эътиборни чалғитиш учун фойдаланилмоқда.
Журналистика университетида кийим муаммоси, Олмалиқ комбинатидан 200 млн долларлик "шубҳали" битим сўрови, Агаларов Чорвоқдаги лойиҳа экологик бўлишини истайди
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари кийиниш талаблари боис дарсга киритилмаганлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб мавзуга айланди. Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш маркази - OCCRP Олмалиқ комбинати тендерларига бағишланган тадқиқот эълон қилди. Чорвоқ соҳилида қурилаётган Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси раҳбари Эмин Агаларов gazeta.uz нашрига интервю берди.
Жинсий аъзонгизга кириб оладиган паразитларни биласизми? Улар бутун дунёга тарқалмоқда
Янги тадқиқотларга кўра, мутант "гибрид" паразитлар жинсий аъзоларга инфекция юқтирувчи касалликнинг халқаро миқёсида тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастурлар архиви Янги видеолар https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek





































































